Тўловга қобилиятсизлик ҳақида ариза билан мурожаат қилиш тартиблари

Ўзбекистон Республикасининг «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларнинг тўловга қобилиятсизлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

Ушбу Қонуннинг амал қилиши матлубот кооперативи ёки ижтимоий фонд шаклидаги фаолиятни амалга ошираётган юридик шахслардан ташқари давлат муассасаларига ва бошқа нотижорат ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

Агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги — вақтинча тўловга қобилиятсизлик, агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса — доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари ҳисобланади.

Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қарздор юридик шахс давлат рўйхатидан ўтган жойдаги, шунингдек қарздор жисмоний шахс ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркорнинг яшаш жойидаги суд томонидан кўриб чиқилади.

Қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга.

Қарздор солиқлар ва йиғимлар бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарзи бўлган юридик шахсларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бошқармалари (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади) эга бўлади.

Қарздорнинг ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризаси судга ёзма ёки электрон шаклда берилади ва тегишинча қарздор юридик шахснинг раҳбари, қарздор якка тартибдаги тадбиркор, қарздор жисмоний шахс ёки уларнинг вакиллари томонидан имзоланади.

Қарздорнинг ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасида ариза берилган суднинг номи, аризачининг номи (фамилияси, исми, отасининг исми) ва унинг жойлашган ери (почта манзили), электрон почта манзили (мавжуд бўлган тақдирда), пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талаблари суммасининг қарздор томонидан тан олинган миқдори, қарздорнинг ходимлар ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, уларга меҳнат ҳақини ва тўланиши лозим бўлган ишдан бўшатиш нафақасини тўлаш борасидаги қарздорлиги суммаси, муаллифлик шартномалари бўйича тўланиши керак бўлган ҳақ суммаси, солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарз миқдори, кредиторларнинг талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга қодир эмасликнинг асоси, қарздорга нисбатан даъво аризалари судлар томонидан иш юритишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги, шунингдек сўзсиз (акцептсиз) ҳисобдан чиқариш учун тақдим этилган ижро ҳужжатлари ҳақидаги маълумотлар, қарздордаги мавжуд мол-мулк, шу жумладан пул маблағлари, дебиторлик қарзи тўғрисидаги маълумотлар, қарздорнинг банк ҳисобварақлари рақамлари, банкнинг почта манзили, илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати кўрсатилиши керак.

Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг ўзини тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги аризасида қарздорнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади. Кредиторларга ҳамда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга қарздор ўз аризасидан кўчирма нусха юбориши шарт.

Шунингдек, қарздорнинг ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари қарздорлик мавжудлигини, шунингдек кредиторларнинг талабларини қарздор тўла ҳажмда қаноатлантиришга қодир эмаслигини, қарздорнинг аризасига асос бўлган бошқа ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда қарздор юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари, юридик шахснинг ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар, шунингдек жисмоний шахс паспортининг кўчирма нусхаси, қарздорнинг кредиторлари ва дебиторлари рўйхати, уларнинг жойлашган ери (почта манзили), электрон почта манзили (мавжуд бўлган тақдирда), унинг кредиторлик ҳамда дебиторлик қарзи ёйилмаси кўрсатилган ҳолда, қарздор юридик шахснинг сўнгги ҳисобот санасидаги ҳолатга кўра бухгалтерия баланси ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатлар, қарздор жисмоний шахснинг ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг мол-мулки таркиби ва қиймати тўғрисидаги ҳужжатлар, қарздор юридик шахс муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки эгасининг қарздор ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилиши ҳақидаги қарори, агар қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза берилгунига қадар қарздор ходимларининг йиғилиши ўтказилиб, унда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўришда иштирок этиш учун қарздорнинг ходимлари вакили сайланган бўлса, ушбу йиғилиш баённомаси илова қилинади.

Қонуннинг 41-моддасига мувофиқ, кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризаси судга ёзма ёки электрон шаклда берилади. Кредитор юридик шахснинг аризаси унинг раҳбари ёки вакили томонидан, кредитор жисмоний шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг аризаси эса шу жисмоний шахснинг ўзи ёки унинг вакили томонидан имзоланади.

Кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасида ариза берилаётган суднинг номи, аризачининг номи (фамилияси, исми, отасининг исми) ва унинг жойлашган ери (почта манзили), электрон почта манзили (мавжуд бўлган тақдирда), қарздорнинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми) ва унинг жойлашган ери (почта манзили), электрон почта манзили (мавжуд бўлган тақдирда), қарздорнинг кредитор олдидаги талаб келиб чиқишига сабаб бўлган пул мажбурияти миқдори, шунингдек уни бажариш муддати, кредитор талабларининг асослилигини тасдиқловчи далиллар, шу жумладан суднинг қонуний кучга кирган қарори, мазкур талаблар қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи далиллар, нотариуснинг ижро хати, илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати кўрсатилиши керак ҳамда кредитор қарздорга ўз аризасидан кўчирма нусха юбориши шарт.

Қонуннинг 43-моддасига мувофиқ, кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари қарздорнинг кредитор олдидаги пул мажбуриятларини, шунингдек қарзи мавжудлигини ва унинг миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар, тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомилида ҳамда жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат, вакили томонидан имзоланган аризасига вакилнинг аризани имзолашга ваколатли эканлигини тасдиқловчи ишончнома ҳам илова қилинади.

Бундан ташқари, агар мавжуд бўлса кредиторнинг қарздорга нисбатан талабларини кўриб чиққан суднинг қарори, ижро ҳужжати (ижро варақаси, қарздор томонидан акцептланган тўлов талаблари, нотариуснинг ижро хати ва бошқалар) ёки кредитор талаблари қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи далиллар аризага илова қилинади.

Қонуннинг 44-моддасига мувофиқ, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бор корхонага нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ваколатли давлат органининг аризаси судга ёзма ёки электрон шаклда, қарздорнинг тўловга қобилиятсизлигини тасдиқловчи зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда берилади.

Қонуннинг 45-моддасига мувофиқ, давлат солиқ хизмати органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан солиқлар ва йиғимлар бўйича тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризаси ушбу Қонуннинг 41 ва 43-моддаларида назарда тутилган талабларга жавоб бериши керак.

Давлат солиқ хизмати органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига қонунчиликка мувофиқ солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни қайтариб олишга доир чора-тадбирлар кўрилганлиги далиллари илова қилиниши керак.

Агар, тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза ушбу Қонуннинг 39 — 45-моддаларида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаса, судья Қонуннинг 46-моддасига асосан аризани қайтаради. Агарда, қарздорда ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлмаса, ариза Қонуннинг 46-моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза иш юритишга қабул қилиш рад қилинади.

Жорий йилнинг 4 ойи давомида Нукус туманлараро иқтисодий судига тўловга қобилиятсизликка оид 51 та ариза келиб тушиб, шундан 11 та ариза қайтарилган, 5 та ариза кўрмасдан қолдирилган, 2 та аризани қаноатлантириш рад қилинган, 33 та ариза қаноатлантирилган.

Нукус туманлараро иқтисодий суди раиси Спартак Ниязов

Тафсия қилинганлар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига МИННАТДОРЧИЛИК «ANTIKORRUPSIYA» каналида «КЎЧМАС МУЛК КЎЧКАНИДА, ҲАҚИҚАТ ЎЧАДИ» рубрикасида «Ҳокимликдаги марҳумларнинг комиссияси», «Марҳумлар орқали тирикларни ҳуқуқдан маҳрум қилиш йўли», «Ёлғонлар ғолиб бўлди, ҳақиқат ғариб бўлди», «ЁЛҒОН ҲАҚИҚАТнинг устига минди» деб номланган серияли мақолалар эълон қилинган эди. Очиғи, бу қойдабузарликлар анча-мунча лавозимдаги, гуруҳдаги шахсларнинг қӱлидан келмаса керак. «Ҳақиқат эгилади, синмайди» деганидек, Нукус шаҳри, «Алмазар» МФЙ, 25-кичик туман, 164/1-уйнинг эгаси Сарсенбаева Гулайшанинг эри Аймбетов Тажетдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қабулларига кириб, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси прокурори номига такрор аризалар ёзганидан сӱнг, ҳурматли Президентимизнинг мурожаатларга нисбатан масъулиятни оширишга топшириғининг таъсирими, энди бошқача ёндашув бўлди.

СОХТА ҲУЖЖАТНИНГ 8 ЙИЛЛИК САРГАЗДОНЛИГИ Ерниязов Султанияз Ажиниязович 2003 йил апрелдан 2004 йил апрелга қадар Қорақалпоғистонда бўлмагани, ҳарбий хизматда эканлиги Қорақолпоғистон Республикаси мудофа ишлари бошқармасининг QK 0090319-сонли ҳарбий гувоҳномаси билан тасдиқланган. Шу даврда Нукус шаҳар ҳокимлигига тан бӱлган тасодиф юз беради. Унинг номига 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли ҳоким қарорининг 46-банди билан исмини янглишиб «Ерниязов Султамурат» деб ёзиб, хусусий турар жой қуриш учун Нукус шаҳри, Ақмангит гузори 3-ер ўрни ажратилган. Бундан ӱзининг вақтида хабари бӱлмаган. Сабаби, ҳокимиятга ер ӱрни сўраб ариза ҳам бермаган, тегишли тўловларни ҳам тўламаган. 23 йилдан буён на ариза, на тӱлов квитанциялари топилса. Кейин Нукус шаҳар ҳокимининг 2009 йил 11 май кунги №68/5-1-сонли қарорининг 27-банди билан муддати ўтиб кетганлиги сабабли 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли қарорининг 46-банди бекор қилиниб, ажратилган ер ўрни шаҳар заҳира ер фондига қайтариб олинган.