Биринчиси – коррупцияга қарши кураш. Бу курашда Юртбошимиз бошчилигида давлат томонида катта қадамлар қўйилмоқда. Тошкент шаҳар кенгаши депутати ва “Antikorr.Uz” ОАВ рахбари сифатида ишонч билан шуни таъкидлашим лозимки, хозирги кунда бу курашда аниқ натижаларга эришилмоқда. Коррупция билан курашишдек мураккаб жараёнлардаги ижобий натижаларимиз, халқаро даражада хам эътироф этироф этилмоқда.
Иккинчи йўналиш, тадбиркорлик хамжамиятини қўллаб қувватлаш йўналиши. Фаолиятимизнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, тадбиркорликни қўллаб қувватлашимиздан мақсадимиз, бойиш эмас, иқтисодимизни юксалтиришдир. Хозирги вақтда юртимизда ишбилармонлар учун қулай шарт-шароит ва имкониятлар яратилган. Олдинги вақтларда тадбиркорларга, хатто биз депутатларга хам давлат идоралари мутасаддилари билан мулоқот қилиш, мураккаб ва қийин жараён бўлган бўлса, бугунги кунда бу масала хам ижобий ечим топмоқда. Муаммо ва масалалар тезкор ва конструктив ечим топмоқда.
Янги 2024 йил арафасида, барча Ватандошларимизга бахт, сиҳат саломатлик ва ишларида муваффақият ва омадлар тилайман. Шунингдек бизнинг барчамиз, Ватанимизнинг ривожи ва учун масъул эканлигимизни хам эслатиб ўтишим жойиз деб хисоблайман. Келажакга оптимистик назар билан қарашимиз ва самарали мехнат қилишимиз керак, шунда хаммаси яхши бўлади.
Тошкент шаҳар Кенгаши депутати
“Antikorr.Uz” ОАВ рахбари Б.Расулев