ТРОЛЛАР ФАБРИКАСИНИНГ ҚИЁФАСИ ВА ЖАМИЯТ ИММУНИТЕТИ

Бугунги рақамли асрда ахборот майдони шунчаки мулоқот воситаси эмас, балки инсон онги ва ижтимоий кайфият бошқариладиган стратегик полигонга айланди. Бу майдонда ҳақиқат ва ёлғон ўртасидаги чегара тобора хиралашиб бормоқда. Энг ачинарлиси, бу жанг майдонида энг кучли қурол далил ёки мантиқ эмас, балки тизимли равишда ташкил этилган «троллар фабрикаси» ва уларнинг ёлланма «шовқини» бўлиб қолмоқда.

Ниқоб ортидаги арвоҳлар аслида улар ким?

Троллар — бу ўз исми ва қиёфасидан воз кечган, виждонини маълум манфаатлар эвазига ижарага берган кимсалардир. Улар блогосферага фикр алмашиш ёки муаммони ҳал қилиш учун кирмайди. Уларнинг асосий вазифаси — овозни бўғиш ва сўз эркинлигини яксон қилиш.

Агар сиз жамиятдаги оғриқли нуқтани кўтарсангиз ёки адолат талаб қилсангиз, ниқобланган бу «арвоҳлар» қўшини сизга ёпирилади. Уларнинг мақсади сизни енгиш эмас, балки сизни кузатаётган минглаб одамлар кўзида обрўсизлантириш ва жамоатчилик ишончини сўндиришдир. Бу — шахсий фикр эмас, балки пухта саҳналаштирилган арзон спектаклдир.

«Фабрика»нинг совуққон механизми шундай тузилганки, уларнинг ишлаш усуллари вақт синовидан ўтган ва деярли ўзгармасдир. Улар, аввало, шахсиятга ўтишади. Қачонки фикр ва фактга қарши далил топилмаса, троллар муаллифнинг шахсиятига ҳужум қилади. Сизнинг ўтмишингиз, оилангиз ёки яшаш тарзингиз «далил»га айлантирилади.

Сохта ватанпарварлик кўрсатишади — бу эса энг хавфли ниқобдир. Сабаби ҳар қандай конструктив танқид «хоинлик» деб тамғаланади. Ватанпарварлик туйғуси муаммони яшириш ва оғизни ёпиш учун қалқон қилиб олинади. Шунингдек, мантиқий чалғитиш орқали:

«Бу ҳолат фақат бизда эмас, бошқа жойда ҳам аҳвол шу»,

«Нега фақат ёмонни кўрасан?»

каби иборалар билан асосий мавзудан диққатни чалғитишга урилишади.

Троллар фабрикасининг фаолияти жамият учун иккита катта хавфни туғдиради. Биринчиси — қўрқув муҳити. Яъни соғлом фикрли, илмли инсонлар «балога қолмай» деб жим бўлишни афзал кўра бошлайди. Натижада майдон фақат бақироқлар, тўшакда шарманда бўлиб юлдузга айланган шилталар ҳамда четдан туриб ўзини Ўзбекистонни қайғураётгандек кўрсатаётган хўнаса ва сохта қаҳрамонларга қолади.

Иккинчиси эса — ишонч инқирози. Айтилаётган ҳақиқат тинимсиз шовқин билан бостирилганда, одамлар кимга ишонишни билмай қолади. Бу эса жамиятнинг жипслигини емиради.

Бу тизимли ҳужумга қарши туриш учун ҳар бир фойдаланувчида руҳий иммунитет ва юксак маънавият шаклланиши лозим. Эфирга чиқиб олиб шантажчилик қилаётган, ўзидан халқ ҳимоячиси ясаб олган шаллақилик қилувчиларнинг ўтмишига бир назар солишнинг ўзи кифоя.

Ҳақиқий ватанпарвар — муаммони кўриб, уни ечишга интиладиган, камчиликларни мардлик билан айта оладиган инсондир. Муаммони кўрсатган бармоқни тишлашга уринаётганлар эса фақат вақтинчалик шовқин, холос.

Ҳақиқатни бақириқ билан ўчириб бўлмайди. У — садо каби, барибир қайтади.

Азиз замондош, жим қолманг. Сизнинг овозингиз нафақат ҳақиқатни қарор топтириши, балки кимнингдир ухлаб ётган виждонини уйғотиши ҳам мумкин.

© ANTIKORRUPSIYA

Каналимизга обуна бўлинг

👇

http://t.me/antikorruz

Тафсия қилинганлар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига МИННАТДОРЧИЛИК «ANTIKORRUPSIYA» каналида «КЎЧМАС МУЛК КЎЧКАНИДА, ҲАҚИҚАТ ЎЧАДИ» рубрикасида «Ҳокимликдаги марҳумларнинг комиссияси», «Марҳумлар орқали тирикларни ҳуқуқдан маҳрум қилиш йўли», «Ёлғонлар ғолиб бўлди, ҳақиқат ғариб бўлди», «ЁЛҒОН ҲАҚИҚАТнинг устига минди» деб номланган серияли мақолалар эълон қилинган эди. Очиғи, бу қойдабузарликлар анча-мунча лавозимдаги, гуруҳдаги шахсларнинг қӱлидан келмаса керак. «Ҳақиқат эгилади, синмайди» деганидек, Нукус шаҳри, «Алмазар» МФЙ, 25-кичик туман, 164/1-уйнинг эгаси Сарсенбаева Гулайшанинг эри Аймбетов Тажетдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қабулларига кириб, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси прокурори номига такрор аризалар ёзганидан сӱнг, ҳурматли Президентимизнинг мурожаатларга нисбатан масъулиятни оширишга топшириғининг таъсирими, энди бошқача ёндашув бўлди.

СОХТА ҲУЖЖАТНИНГ 8 ЙИЛЛИК САРГАЗДОНЛИГИ Ерниязов Султанияз Ажиниязович 2003 йил апрелдан 2004 йил апрелга қадар Қорақалпоғистонда бўлмагани, ҳарбий хизматда эканлиги Қорақолпоғистон Республикаси мудофа ишлари бошқармасининг QK 0090319-сонли ҳарбий гувоҳномаси билан тасдиқланган. Шу даврда Нукус шаҳар ҳокимлигига тан бӱлган тасодиф юз беради. Унинг номига 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли ҳоким қарорининг 46-банди билан исмини янглишиб «Ерниязов Султамурат» деб ёзиб, хусусий турар жой қуриш учун Нукус шаҳри, Ақмангит гузори 3-ер ўрни ажратилган. Бундан ӱзининг вақтида хабари бӱлмаган. Сабаби, ҳокимиятга ер ӱрни сўраб ариза ҳам бермаган, тегишли тўловларни ҳам тўламаган. 23 йилдан буён на ариза, на тӱлов квитанциялари топилса. Кейин Нукус шаҳар ҳокимининг 2009 йил 11 май кунги №68/5-1-сонли қарорининг 27-банди билан муддати ўтиб кетганлиги сабабли 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли қарорининг 46-банди бекор қилиниб, ажратилган ер ўрни шаҳар заҳира ер фондига қайтариб олинган.