Жуда қизиқ статистика.
Махаллада бўлиб ўтган воқеа юзасидан қўйган видео постим бўйича, 1.5 сутка ичида:
Умумий лайклар 1419 та. 100%
Ижобий лайклар 1051 та 74%
Жахл белгилари 23 та 1,62%
Ачиниш белгилари 23 та 1.62%
Хайрон қолиш 294 та 20,7%
Комментлар 658 та
Поделится қилиниши 599 та.
Энди кейинги постим. Бутун жахонда ижтимоий роликларни самарадорлиги тан олинган. Бугунги кунда ривожланишимизга энг катта тўсиқ бўлаётган омил коррупция эканлигини хаммамиз яхши биламиз. Шунинг учун қозоқ қардишларимиз ишлаган, жуда таъсирли коррупция хақидаги роликни субтитрда ўзбекчага таржима қилиб, саҳифамга қўйдим, энди шу видео постим бўйича статистика:
Умумий лайклар 8 та 100%
Ижобий лайклар 8 та 100%
Жахл белгилари 0 та 0%
Ачиниш белгилари 0 та 0%
Хайрон қолиш 0 та 0%
Комментлар 1 та
Поделится қилиниши 0 та
Тушунаман, бутун жахонда қовурилган фактларга хамма ўч бўлади, улар кенг мухокама қилинади, буни хам жамиятга қайсидир маънода фойдаси бор. Лекин коррупция каби муаммоларни ечишда хам жамиятнинг роли катта. Бу масалани фақат давлат идораларини зиммасига юклаб қўйиб, қўл қовуштириб ўтириш қанчалик тўғри? Фақатгина , “Фойдаси йўқ!”, “Катта коррупционерлани биринчи ушланглар!” каби важларни келтириб ўтириб, қанақа ривожланиш хақида ўйлашимиз мумкин? Ахир яхшироқ яшагингиз келяптими? Фарзандларимиз биздан яхшироқ яшашалари, ишлашларини исаймизми? Нима учун бу масалада бундай бефарқмиз?! Бутун жахонда халол яшашга, коррупциядан холи бўлиш учун тарғибот қилиниши кераклигини яхши тушунишади в бунда фаол қатнашишади. Мен коррупцияга қарши курашишдаги ишларим мутлақо холис,бепул қиламан, умидим бу иллатдан хаммамизни халос этиш. Шунинг учун сизлардан илтимос, бефарқ бўлманглар, оз бўлса хам бу савобли ишларга хисса қўшинглар.

© Бабур Расулев ANTIKORRIPSIYA гурухи администратори

t.me/antikorruz

Тафсия қилинганлар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига МИННАТДОРЧИЛИК «ANTIKORRUPSIYA» каналида «КЎЧМАС МУЛК КЎЧКАНИДА, ҲАҚИҚАТ ЎЧАДИ» рубрикасида «Ҳокимликдаги марҳумларнинг комиссияси», «Марҳумлар орқали тирикларни ҳуқуқдан маҳрум қилиш йўли», «Ёлғонлар ғолиб бўлди, ҳақиқат ғариб бўлди», «ЁЛҒОН ҲАҚИҚАТнинг устига минди» деб номланган серияли мақолалар эълон қилинган эди. Очиғи, бу қойдабузарликлар анча-мунча лавозимдаги, гуруҳдаги шахсларнинг қӱлидан келмаса керак. «Ҳақиқат эгилади, синмайди» деганидек, Нукус шаҳри, «Алмазар» МФЙ, 25-кичик туман, 164/1-уйнинг эгаси Сарсенбаева Гулайшанинг эри Аймбетов Тажетдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қабулларига кириб, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси прокурори номига такрор аризалар ёзганидан сӱнг, ҳурматли Президентимизнинг мурожаатларга нисбатан масъулиятни оширишга топшириғининг таъсирими, энди бошқача ёндашув бўлди.

СОХТА ҲУЖЖАТНИНГ 8 ЙИЛЛИК САРГАЗДОНЛИГИ Ерниязов Султанияз Ажиниязович 2003 йил апрелдан 2004 йил апрелга қадар Қорақалпоғистонда бўлмагани, ҳарбий хизматда эканлиги Қорақолпоғистон Республикаси мудофа ишлари бошқармасининг QK 0090319-сонли ҳарбий гувоҳномаси билан тасдиқланган. Шу даврда Нукус шаҳар ҳокимлигига тан бӱлган тасодиф юз беради. Унинг номига 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли ҳоким қарорининг 46-банди билан исмини янглишиб «Ерниязов Султамурат» деб ёзиб, хусусий турар жой қуриш учун Нукус шаҳри, Ақмангит гузори 3-ер ўрни ажратилган. Бундан ӱзининг вақтида хабари бӱлмаган. Сабаби, ҳокимиятга ер ӱрни сўраб ариза ҳам бермаган, тегишли тўловларни ҳам тўламаган. 23 йилдан буён на ариза, на тӱлов квитанциялари топилса. Кейин Нукус шаҳар ҳокимининг 2009 йил 11 май кунги №68/5-1-сонли қарорининг 27-банди билан муддати ўтиб кетганлиги сабабли 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли қарорининг 46-банди бекор қилиниб, ажратилган ер ўрни шаҳар заҳира ер фондига қайтариб олинган.