Жорий йилнинг 13-декабр куни Сенатнинг Aхборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди ва унда навбатдаги ялпи мажлис кун тартибига киритилиши режалаштирилган қонунлар дастлабки тарзда муҳокама қилинди.
Мажлисда Қўмита аъзолари, маҳаллий Кенгаш котибияти, доимий комиссиялар, тегишли давлат органлари ва ташкилотлар масъуллари, экспертлар ва ОAВ вакиллари иштирок етди.
Дастлаб Қўмита аъзолари “2024-йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунни кўриб чиқди.
Қонун юзасидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакилларининг ахборот эшитилди ҳамда қизғин муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, Қонунга асосан “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва барқарор ривожланиш миллий мақсадларида назарда тутилган устувор йўналишларни амал ошириш бўйича вазифалар инобатга олинган.
Шу билан бирга Қонунга мувофиқ алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида қабул қилинган дастурлар асосида “IT” хизматлари экспортини 500 млн AҚСҲ долларига ва “IT-парк” резидентлари сонини 2 000 тага етказиш кўзда тутилмоқда.
Шундан сўнг “Давлат хизматлари кўрсатиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.
Ушбу Қонун билан тадбиркорлик субъектларига қатор йенгилликлар яратилмоқда. Жумладан, хусусий бандлик агентликларининг рейстрига кириш учун юридик шахслар бугунги кунда ариза билан бирга лицензияни ҳам тақдим қилиб келмоқда. Эндиликда Қонун билан рейстрга кириш тўғрисида фақат ариза тақдим қилишнинг ўзи кифоя бўлади. Оммавий ахборот воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш муддати 15 кундан 10 кунга қисқартирилмоқда. Aдвокатга гувоҳнома бериш муддатини 3 кундан 2 кунга камайтириш назарда тутилмоқда.
Шунингдек, Қўмита мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига республика ҳудудида Интернет ва алоқа қамровини кенгайтириш учун шароитларни яхшилашга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун ҳам кўриб чиқилди.
Маълумки, дунё бўйлаб йўлдош алоқа тармоқларининг жадал суръатлар билан ривожланиб бориши, мазкур соҳада янги технологияларнинг жорий этилиши ҳудудларни Интернет ҳамда алоқа қамрови билан таъминлаш бўйича янги технологик имкониятларни яратмоқда.
Мазкур Қонун билан Республикада глобал кўчма йўлдош алоқа тармоқлари хизматлари дастурларидан қонуний асосда хавфсизлик талабларини бажарган ҳолда фойдаланиш имкониятлари яратилмоқда.
Қўмита аъзолари томонидан муҳокама қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан билан жиноятларга қарши тезкор-қидирув фаолиятини олиб бориш механизмларини яна-да такомиллаштириш назарда тутилмоқда.
Хусусан, “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонун тезкор-қидирув тадбирлари ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилган ҳолда, шу жумладан кибермаконда унинг имкониятларидан фойдаланилган ҳолда ўтказилиши мумкинлиги тўғрисидаги янги норма билан тўлдирилмоқда.
“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунга киритилаётган ўзгартиришларга асосан эндиликда ички ишлар органлари ўз ваколатлари доирасида жиноятларнинг ҳолатларини аниқлаш, жиноятларни содир этган шахсларни аниқлаш ва қидириш, шунингдек жазони ўташдан бўйин товлаётган ёки бедарак йўқолган шахсларни қидириш мақсадида оммавий ахборот воситаларининг имкониятларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмоқда.
Муҳокамалардан сўнг ҳар бир қонун бўйича Қўмитанинг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Ўзбекитсон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг ахборот хизмати.