Ҳукумат Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидаларини тасдиқлади. Унга кўра, давлат хизматчиси ҳалол, камтар бўлиши, жамоатчилик танқидига йўлиқмаслиги, танқидга учраганда эса таъқиб қилмаслиги, бировнинг манфаатини кўзлаб совға, фойда ва мукофот олмаслиги лозим.

Командировкаларда сарф-харажатларни бировнинг ҳисобидан амалга оширмаслиги, ижтимоий тармоқларда сўкинмаслиги, давлат идоралари ва мансабдор шахсларни ғийбат қилмаслиги, ислоҳотларга ишончсизлик уйғотадиган материалларни жойлаштирмаслиги лозим.

Раҳбарлар эса маҳаллийчиликка, уруғ-аймоқчиликка, таниш-билишичиликка, гуруҳбозликка йўл қўймаслиги, фақат ўзига «садоқатли» кадрларни ўстириш билан шуғулланмаслиги, фаворитизмдан тийилиши лозим.

Давлат хизматчилари, шунингдек, ишдан ташқари пайти шуҳратбозликдан, маишатбозликдан, ичкиликбозликдан тийилиши керак, кафе-ресторанларда ҳаддини билиб ўтириши, ўзга бевосита ёки билвосита алоқадор давлат идоралари ёки чиновниклардан, давлат хизматчиларидан совға олмаслиги керак. ГАИ ва шунга ўхшаш ҳолатларда хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, дўқ урмаслиги керак.

Хизмат машинасидан шахсий мақсадларда фойдаланмаслиги, ўзининг шахсий машинасидан фойдаланганда эса тартиб-таомилларга амал қилиб ҳайдаши, йўл қоидаларига қатъий риоя қилиши зарур.

Давлат хизматчилари этикасини бузган ходимлар интизомий жазога тортилиши ҳамда огоҳлантирилиши, расмий узрнома келтириши, танбеҳ берилиши мумкин.

Тафсия қилинганлар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига МИННАТДОРЧИЛИК «ANTIKORRUPSIYA» каналида «КЎЧМАС МУЛК КЎЧКАНИДА, ҲАҚИҚАТ ЎЧАДИ» рубрикасида «Ҳокимликдаги марҳумларнинг комиссияси», «Марҳумлар орқали тирикларни ҳуқуқдан маҳрум қилиш йўли», «Ёлғонлар ғолиб бўлди, ҳақиқат ғариб бўлди», «ЁЛҒОН ҲАҚИҚАТнинг устига минди» деб номланган серияли мақолалар эълон қилинган эди. Очиғи, бу қойдабузарликлар анча-мунча лавозимдаги, гуруҳдаги шахсларнинг қӱлидан келмаса керак. «Ҳақиқат эгилади, синмайди» деганидек, Нукус шаҳри, «Алмазар» МФЙ, 25-кичик туман, 164/1-уйнинг эгаси Сарсенбаева Гулайшанинг эри Аймбетов Тажетдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қабулларига кириб, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси прокурори номига такрор аризалар ёзганидан сӱнг, ҳурматли Президентимизнинг мурожаатларга нисбатан масъулиятни оширишга топшириғининг таъсирими, энди бошқача ёндашув бўлди.

СОХТА ҲУЖЖАТНИНГ 8 ЙИЛЛИК САРГАЗДОНЛИГИ Ерниязов Султанияз Ажиниязович 2003 йил апрелдан 2004 йил апрелга қадар Қорақалпоғистонда бўлмагани, ҳарбий хизматда эканлиги Қорақолпоғистон Республикаси мудофа ишлари бошқармасининг QK 0090319-сонли ҳарбий гувоҳномаси билан тасдиқланган. Шу даврда Нукус шаҳар ҳокимлигига тан бӱлган тасодиф юз беради. Унинг номига 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли ҳоким қарорининг 46-банди билан исмини янглишиб «Ерниязов Султамурат» деб ёзиб, хусусий турар жой қуриш учун Нукус шаҳри, Ақмангит гузори 3-ер ўрни ажратилган. Бундан ӱзининг вақтида хабари бӱлмаган. Сабаби, ҳокимиятга ер ӱрни сўраб ариза ҳам бермаган, тегишли тўловларни ҳам тўламаган. 23 йилдан буён на ариза, на тӱлов квитанциялари топилса. Кейин Нукус шаҳар ҳокимининг 2009 йил 11 май кунги №68/5-1-сонли қарорининг 27-банди билан муддати ўтиб кетганлиги сабабли 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли қарорининг 46-банди бекор қилиниб, ажратилган ер ўрни шаҳар заҳира ер фондига қайтариб олинган.