Ушбу мурожатнома Ўзбекистон Республикаси Техник кўрик билан шуғулланувчи барча тадбиркорлар номидан. Биз Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июль кунги ПҚ № 3127 сонли “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таьминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги карори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси 2017 йил 22 декабрдаги ВМ № 1010 сонли “Траспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида”ги қарорихозирда (09.03.2021 йил ВМ № 125 сонли “Траспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”)га асосан Республика ҳудудида 300дан ортиқ тадбиркорлар инвестиция киритиб иш фаолиятини бошлашган. Тадбиркорларнинг умумий харажти тахминан 150 000 000 (бир юз эллик миллиард) дан ошиқ шундан 50 000 000 (эллик миллиард)дан ошик кисми давлат қредити асосида. Хар бир тадбиркор ўртача 10 (ўн) тадан умумий 3000 (уч минг) дан ортиқ иш ўрни яратишган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 июнь кунги ПК № 298 сонли “Автотраспорт воситаларидан фойдалнишда ахолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғисида”ги қарори бизнинг фаолиятимизга жиддий таьсир қилди натижада барча ходимларни ишдан бўшатишга мажбур бўлдик натижада 70% дан ортиқ ишчилар республикадан ташқарига ишлашга кетишга мажбур бўлди. Натижада кредит қарздорликларни қайтаришда муаммолар пайдо бўлди банкрот бўлиш хавфи ошди, қолганларининг эса молиявий ахволи салбийлашди. Бу эса ўз навбатида иш ўринларининг қисқариши ва минтакада умумий ахоли бандлиги сонининг қисқаришига таъсир кўрсатади.
Шу ўринда такидлаш жоизки йўлларимизда содир бўлаётган ЙТХларнинг асосий қисми автотранспорт воситаларининг носозлиги туфайли асосан тормоз тизимидаги носозликлар туфайли (бунда тормозланиш йўлининг узоқлиги ёки шиналарнинг талаб даражасида эмаслиги сабаб) ёки сутканинг коронғи вақтида ТВнинг ёритиш тизимидаги носозлик туфайли (бунда ёртиш жихозларининг соз холатда яни талаб даражасида эмаслиги туфайли каршисидан келаётган ёки йўлни кесиб ўтаётган пиёда ёки жониворларни кўринмаслиги ёки ёритиш тизимининг нормадан ошик кучлантириш карама каршидан келаётган хайдойчи ёки пиёданинг кўриш имкониятини пасайтириши) ва бундан ташқари яна бир қанча омиллар туфайли содир бўлади.
Тадбиркорларни бундай оғир банкротлик вазиятидан чиқариш ва ишчи ходимларни ўз ўрнида колдириш ишсизликни қисқартириш, ЙТХлар сонини камайтириш учун энг асосийси инсон хаётига хавфни камайтириш мақсадида куйидаги таклифларни билдирамиз.
Т А К Л И Ф Л А Р
- 1.Газ ёқилғисида харакатланишга мослаштирилган транспорт воситаларини ишлаб чиқарилган йилидан қатий назар йилда бир марта газ ускуналарини герметиклиги ва ишончлилигини текшириш хамда техник қўрикдан ўтказишни таминлаб беришингизни таклиф сифатида киритамиз.
- Тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон Аккредитация маркази тамонидан Мақуллашдан ўтказиш муддатини (2) йилдан 5 (беш) йилга чўзиб бериш.
- Техник кўрик инсон саломатлиги ва хаёти билан боғлиқ бўлганлиги сабабли Мамурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган вақтида техник кўрикдан ўтмаган ТВ эгаларига қўлланиладиган мамурий жарима миқдорини БХМнинг ярим баробаридан икки ёки уч баробаригача оширишни таклиф қиламиз.
- Олди сотди жараёнларида камчиликлар ва фирибгарликларни олдини олиш мақсадида ТВни қайта рўйхатдан ўтказишда техник кўрик қилинишини таьминлашни таклиф қиламиз. (бунда двигатель ва кузов алмашишлари, иккита ёки ундан ортиқ носоз автомобиллардан битта йиғиш бунда хужжат (техпаспорт) ва ТВда идентификация рақамларининг бир бирига тўғри келмаслиги холатлари аниқланади. Бу ўз ўрнида жиноятчиликни олдини олишда ва аниқлашда мухим рўл ўйнайди.) Жаҳон амалиёти шуни кўрсатадики, ҳатто мажбурий техник кўрик бекор қилинган давлатларда ҳам (масалан, Россия ваШарқий Европа мамлакатлари) транспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш жараёнида транспорт воситалари тўлиқ техник кўрикдан ўтказилади, бу эса ўз навбатида сотувчи ва харидор ўртасида олди-сотди жараёнидаги шаффофликни таъминлайди.
- Газ баллонларни уголникдан ясалган кўлбола рамаларга ўрнатилади бу газ баллон ускунасини жиддий шикастланишларга ва майда ёриқлар пайдо бўлишига ва портлаш хавфининг ортишига олиб келади.
- Газ магистрал қувурлари ТВнинг остки қисмидан ўтиши қувурларнинг ерга ишқаланиши хамда қувурларда ёриқлар пайдо бўлишига олиб келади.
- ТВ харакати вақтида газ қувурларининг тебраниши натижасида уланган қисмларнинг бўшаб кетиши хамда газ сизиб чиқиши кичкина учқун сабаб ёнғинга сабаб бўлиши мумкун.
- Газ ускунарини ўрнатилганда марказий электр симларининг кесилиб газ ускуналари қўшиб уланиши ёз фаслида уланган жойлардаги изолияция воситаларинг ўз хсусиятини ёқотиши натижасида қисқа туташувлар хафи ортади.
- Двигател қисмидан ўтган газ ускуналарининг симларининг иссиқдан қуриб симлар очилиб қолиши натижасида қисқа туташувлар хавфи ошади.
И З О Х: ТВига газ баллон ва ускуналари ўрнатилганда Давлат стандарти ва кафолат бузулади бу ўз ўрнида ТВда носозликлар келиб чикишига сабабчи бўлади.Газ ускуналарини ўрнатилиши ва ёнғин хамда портлаш бўйича бир нечта фото кадрлар илова қилинади: Бундай холатлар Республикамизни барча худудларида кузатилмокда, энг ачинарли тамони бундай холатлар инсон ўлими билан тугаётгани. Шунга ўхшаш холатларга видеороликлар орқали гувохи бўлябмиз айрим холатларда бевосита иштирокчи бўлиб колмоқдамиз.
“Ahrorbek Avto Nazorat” МЧЖ рахбари С.Мамбетов
Тел: +99897 349 44 49+99890 819 44 49