Коррупцияга қарши кураш ёхуд ҳар бир фуқаронинг 5 та амалий қадами

Коррупция — бу нафақат давлатнинг, балки ҳар биримизнинг келажагимизга таҳдид солувчи иллат. Бу ёвузликка қарши кураш фақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг иши эмас, балки бутун жамиятнинг, ҳар бир ҳалол фуқаронинг бурчидир.
Кўпчилик «оддий одам нима қила олади?» деб ўйлайди. Аслида, сизнинг фаоллигингиз энг катта кучдир. Қуйида коррупция ҳолатига дуч келганингизда ёки шубҳа қилганингизда амал қилишингиз мумкин бўлган 5 та муҳим қадам келтирилган.
Биринчи қадамвазиятни хотиржам таҳлил қилинг ва ҳуқуқингизни билинг.
Коррупция ҳолати кўпинча қўрқув ва шошилишни келтириб чиқаради, аммо энг муҳими — хотиржамликни сақлаш.
Ҳуқуқингизни ўрганинг — қайси хизмат ёки ҳужжат учун сиздан ноқонуний пул талаб қилишяпти? Бу хизмат аслида қонун бўйича бепулми ёки белгиланган расмий тўлови борми? Буни Давлат хизматлари марказлари, тегишли вазирлик сайтлари ёки «Lex.uz» орқали аниқланг.
Ноқонуний талабни рад этинг агар сиздан пора сўралса, буни овоз ёки видеога ёзишга уринманг (бу кейинчалик сизни ҳам қийин аҳволга солиши мумкин). Шунчаки, қатъий ва мулойимлик билан ноқонуний талабни бажара олмаслигингизни билдиринг ва расмий тартибни сўранг.

Иккинчи қадамиложи бўлса, далил йиғинг.
Агар сиз аниқ жиноий ҳолат ҳақида хабар беришни истасангиз, имкон қадар кўпроқ маълумот тўпланг. Эслатма: Бу ишни хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширинг. Асосий маълумотлар бу:
коррупция содир этилган жой (манзил);
— мансабдор шахснинг Ф.И.О., лавозими ва иш жойи; -қандай сумма ёки қандай номоддий наф талаб қилинган;
-воқеанинг аниқ санаси ва вақти;
— фото/видео/аудио, зарур бўлса, ноқонуний хатти-ҳаракатнинг ўзини эмас, балки жараённи тасдиқловчи қўшимча далилларни (масалан, ҳужжатлар нусхаси, мансабдорнинг ўз сўзлари ёки ҳолатни кўрсатувчи билвосита далиллар) йиғишга ҳаракат қилинг.

Учинчи қадамтегишли органга мурожаат қилинг.
Далилларни йиғганингиздан сўнг, уларни ваколатли органларга етказинг. Ўзбекистонда бу борада махсус ва ишончли каналлар мавжуд бўлиб булар:  —Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, уларнинг расмий веб-сайти ва «Ишонч телефони» орқали хабар бериш мумкин;
Бош Прокуратура, Прокуратуранинг тегишли бўлимларига ёки расмий порталига (1007) ариза қолдиринг.
Ички хавфсизлик хизматлари, коррупция хавфи юқори бўлган вазирлик ва идораларнинг ўз ички хавфсизлик бўлимлари ҳам бор.
Telegram-ботлар, махсус ташкилотларнинг коррупция ҳақида хабар бериш учун мўлжалланган расмий ботларидан фойдаланинг.

❗️ Эслатма: Мурожаатингизда шахсингиз сир сақланишини сўраш ҳуқуқига эгасиз. Қонунчилик сизга — хабар берувчи шахс сифатида ҳимоя ва кафолат беради.

Тўртинчи қадамжамоатчилик назоратидан фойдаланинг.
Агар вазият ҳал бўлмаса ёки расмий мурожаат жараёни секин кечса, оммавийлик — сўнгги қуролдир.
ОАВ ва блогерларга мурожаат танқидий ва очиқликни ёритувчи таниқли блогерларга ёки журналистларга аниқ далиллар билан мурожаат қилинг. Ижтимоий тармоқларда эълон қилиш (фақат эҳтиёткорлик билан) мавжуд далилларни расмий органлар вакиллари Ф.И.О.сини ошкор қилмасдан, фақат воқеанинг моҳиятини ёритиш орқали жамоатчилик фикрини уйғотинг. Бу шаффофликни оширади ва масъулларни тезроқ чора кўришга мажбурлайди.

Бешинчи қадамкоррупцияга қарши маданиятни шакллантиринг. Узоқ муддатли ечим — бу коррупцияга нисбатан жамиятда «муросасизлик вакцинаси»ни шакллантириш.
Ўзингиздан бошланг, ҳеч қачон кичик бўлса ҳам пора берманг ёки олманг. Қаердадир сиз учун қулайлик яратилиши эвазига ноқонуний ҳаракатга рози бўлманг.
Атрофдагиларни огоҳлантиринг, фарзандларингизга, дўстларингизга, ҳамкасбларингизга коррупциянинг зарари ва унга қарши курашнинг аҳамиятини тушунтиринг.

ANTIKORRUPSIYA — бу ана шундай муросасиз муносабатни шакллантириш учун жуда муҳим платформадир. Бирлашсак, коррупция иллатидан халос бўлишимиз мумкин!

Баходир Сапаев ANTIKORRUPSIYA OAV асосчиси блогер хуқуқшунос ва иқтисодчи

http://t.me/antikorruz

Тафсия қилинганлар

СОХТА ҲУЖЖАТНИНГ 8 ЙИЛЛИК САРГАЗДОНЛИГИ Ерниязов Султанияз Ажиниязович 2003 йил апрелдан 2004 йил апрелга қадар Қорақалпоғистонда бўлмагани, ҳарбий хизматда эканлиги Қорақолпоғистон Республикаси мудофа ишлари бошқармасининг QK 0090319-сонли ҳарбий гувоҳномаси билан тасдиқланган. Шу даврда Нукус шаҳар ҳокимлигига тан бӱлган тасодиф юз беради. Унинг номига 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли ҳоким қарорининг 46-банди билан исмини янглишиб «Ерниязов Султамурат» деб ёзиб, хусусий турар жой қуриш учун Нукус шаҳри, Ақмангит гузори 3-ер ўрни ажратилган. Бундан ӱзининг вақтида хабари бӱлмаган. Сабаби, ҳокимиятга ер ӱрни сўраб ариза ҳам бермаган, тегишли тўловларни ҳам тўламаган. 23 йилдан буён на ариза, на тӱлов квитанциялари топилса. Кейин Нукус шаҳар ҳокимининг 2009 йил 11 май кунги №68/5-1-сонли қарорининг 27-банди билан муддати ўтиб кетганлиги сабабли 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли қарорининг 46-банди бекор қилиниб, ажратилган ер ўрни шаҳар заҳира ер фондига қайтариб олинган.