Энди асосий мавзуга ўтамиз. Кеча Республика ишчи гуруҳи раҳбари Элмира Боситхонова ОАВ билан учрашган вақтларида Наманган вилояти Чустда болалар билан бўлиб ўтган вазиятнинг сабаби вирусли инфекция, грипп тарқалиши деб жавоб бердилар. Улар сафарда юрган вақтларида Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассисларининг телеграмм каналлари орқали вилоятлардаги ўзининг ходимларига бераётган маълумотлар, тавсияларни солиштиринг ва шундан келиб чиқиб хулоса қилинг. Аслида ўзи болалар билан нима содир бўлган? Ёки келишиб олинглар, ёки бўлмаса хақиқатни халқимизга очиб беринглар!
Қуйидаги маълумот Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассисларининг телеграмм каналлари орқали рус тилида овозли хабар сифатида юборилган. Мен бу хабарни ўзбек тилига таржима қилиб, қуйида текст тариқасида сизларга тақдим этяпман. Оригинал овозли хабарни, коррупция билан курашишга ихтисослашган Poraxór Uz тахаллусли, аноним профильнинг хаволаси https://fb.watch/nfCNYz6BNy/ орқали эшитишингиз мумкин.
“Хурматли хамкасблар, хурматли вилоятлар токсикологлари! Мен бу хабарни ёзишимдан мақсад, бир томондан сизларни хотиржам қилиш, иккинчи томондан антиструмин билан бўлган ходиса юзасидан аҳоли билан қандай ишлаш кераклиги хақида инструкция бериш. Демак, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош мутахассислари, болаларнинг антиструмин ичганидан кейин оммавий касалхоналарга тушишгани, Наманган вилоятидан олинган маълумотларга асосланиб коллегиал тарзда, қуйидаги хулосаларга келишган.
Биринчи, бу ерда антиструмин билан захарланиш бўлмаган, йод билан захарланиш хам бўлмаган. Вазият қуйидагича бўлган. Бир куннинг ўзида бутун Республика бўйлаб туманларда, болалар боғчаларида, мактабларда, антиструминни болаларнинг ахволини хисобга олмаган холда тарқатишган. Бу вақида респиратор муаммолар (ўпка касалликлари) ёки истмаси чиқган, ичак касаллиги бошланган ёки оддий грипп билан касалланган болаларга антиструмин берилгани, бу болаларни ахволини ёмонлашишига сабаб бўлган. Аслида антиструмин захарли препарат хисобланмайди, аммо ошқозон – ичак тизимига таъсир қилувчи эффектга эга. Бу хақда кўрсатма (инструкция) да хам ёзилган эди. Антиструминни овқатдан кейин қабул қилиб, кетидан кефир ёки кисель ичиш керак деб. Шундай қилиб, бошланган шамоллаш, вирус инфекцияси устига ушбу препаратнинг таъсири қўшилган ва антиструминнинг таъсири сабабли болаларда кўнгил айниш, қусиш ва ич кетиш холатлари юзага келган. Мутлақо соғлом болалар, антиструминни қабул қилганлари сабабли, уларга хеч нима бўлмаган. Шунинг учун бизнинг муассасаларга келаётган барча болаларда, кўнгил айниш, қусиш ва ич кетишдан бошқа вирусли катарал (томоқ қизариш) холатлар, томоқ оғриш, истма, бурун оқиш кабилар кузатилмоқда. Худди шундай вазият Наманган, Чуст ва Попда хам бўлган. Фикримча аҳолига худди шундай тушунтириш керак, яъний бўлиб ўтган ходисада захарланиш бўлмаган, аксинча касалликга чалиниб улгурганларга, препаратнинг салбий таъсири қўшилган. Хавотир олманглар, яқин кунларда бу муаммо ўтиб кетади ва ечим топади.”
Ps. Соғлиқни сақлаш вазирлиги танқидни жуда ёмон қабул қилишади. Танқид қилинган муаммони бартараф қилиш ўрнига, танқидчини бартараф қилишга устаси фаранглар. “Муносабат” кўрсатувида, танқид қилганим сабабли, мен хақимда тухматлар уюштириб, юқори ташкилотларга мурожаат қилишган эди. Афсуски бу тухматларни ўрганиш ўрнига, менга салбий қараш ва таъсир хам бўлган. Вақти келиб бунинг хам тафсилотларини ёзаман. Лекин куни кеча бўлиб ўтган воқеаларда мен четдан қараб тура олмадим. Қўлидан келганини қилишсин, лекин Ватанимнинг энг кичик фарзандлари, болажонларнинг саломатлиги учун қурбон бўлишга хам тайёрман. Келинг мавжуд маълумотларни тахлил қилиб кўрайлик. Мени имкониятим ва вазифам, бор маълумотларни сизларга тақдим қилиш. Бу маълумотлар хақида, ССВ ахборот хизматидан тушунтириш олиш. Вазиятни ўрганиша, назорат қилиш ва мухими чора кўриш, бунга масъул бўлган ташкилотларнинг вазифаси!