Айбланувчи ўз ишини мустақил суд   томонидан кўриб чиқилишига ҳақли!

Суд ҳокимияти ижро ҳокимияти, қонун чиқарувчи ҳокимият ёки суд прецесси мустақил бўлиши керак. Бу шуни англатадики, суд ҳокимияти ҳам, шунингдек уни ташкил қилувчи судьялар ҳам давлат ҳокимиятнинг бошқа тармоқларига ёки суд процесси томонларига ҳам қарам бўла олмайди. Шунинг учун судлар мустақил бўлиб, давлат ҳокимияти тармоқлари ёки бошқа шахслардан холис бўлиши керак. Суд ҳокимиятининг мустақиллиги мамлакат конституцияси, қонунлари ва сиёсати томонидан кафолатланиши керак ва амалда ижро ҳокимияти, унинг идоралари ва вакиллари томонидан, шунингдек ҳокимиятнинг қонунчилик тармоғи томонидан бажарилиши шарт.

Суд жараёнларига ҳеч қандай ўринсиз ва асосларсиз аралашувга йўл қўйилмайди. Судларнинг қарорлари қонунга асосан ваколатли органлари томонидан амалга ошириладиган ҳолатлардан ташқари қайта кўриб чиқилиши, енгиллаштирилиши ва авф этилиши мумкин эмас. Суд ҳокимияти суд маъмуриятининг ички тузилиши нуқтаи назаридан мустақил бўлиши керак, жумладан, тегишли бўлган суд доирасида ишларни инсон омили иштирокисиз тақсимланиши керак.

“Судларнинг мустақиллиги” атамаси икки ўлчамга эга эканлиги кўрсатиб ўтилган. Булар инстиционал мустақиллик ва шахсий мустақиллик. Уларнинг ҳар иккиси шуни тақозо этадики, суд ҳокимияти, судьялар, уларнинг таркибий қисмлари бошқа бирон оммавий ҳокимиятга бўйсунмаслиги керак.

Юқоридаги тушунчалар қуйдагича изоҳланган.

Институционал мустақиллик шуни англатадики, судьялар ва судлар ҳокимиятнинг бошқа тармоқларидан мустақил inter alia, яъни улар ҳеч қандай бошқа давлат органларига, яъни ижроия ҳокимиятига бўйсунмайди ва улар олдида жавоб бермайди. Бу шуни англатадики, барча бошқа давлат муассасалари суд ҳокимияти қарорларини ҳурмат қилиши ва уларга риоя этшлари шарт.

Шахсий муастақиллик шуни англатадики, судлар суд ҳокимиятининг бошқа аъзоларидан мустақилдир. Шахсни судья лавозимига тайинлаш жараёни ошкора бўлиши ва судларни танлаш бўйича қатъий талабларга бўйсуниш керак. Умуман судьяларни лавозимларига тайинлаш судлар ёки ижроия ёки қонунчилик органларидан мустақил бўлган идора томонидан амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир. Судьянинг лавозимига танлаш усули суд ҳокимиятининг мустақиллигини ва холислигини таъминлаши зарур.

Судьяни лавозимига тайинлаш ижроия ҳокимияти томонидан амалга оширилиши ёки судларнинг халқ томонидан овоз бериш орқали сайланиши суд мустақиллигига путур етказади. Шахсларни суд лавозимига тайинлаш мезонларига уларнинг касбий лаёқати, қобилиятлари, ҳуқуқий билимлари ва ҳуқуқ соҳасидан тегишли тайёрлигидан келиб чиқувчи ана шу лавозимни эгаллашга муносиблиги билан белгиланди. Мазкур мезонларга жавоб берган шахс жинси, ирқи, миллати, тили, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий мақоми ва бошқа мақомларидан қатъий назар судья лавозими номзод бўлиш ҳуқуқига эга бўлиши лозим. Лекин давлат томонидан қуйидагиларни белгиланиши камситиш ҳисобланмайди, яъни

-судьялик лавомларини эгаллаш учун энг кам ёшни ёки номзодни тажриба даражасини белгилаш;

-суд амалдорларини мансабни эгаллаш муддатини ва уларни пенсия ёшини белгилаш;

-судьялар ёки суднинг бошқа ходимлари лавозими ва даражасидан келиб чиқиб мансабни эгаллашни турлича муддатларини, нафақага чиқиш ёши чегараларини белгилаш;

-судьяликка номзод ушбу мамлакатнинг фуқароси бўлишини талаб қилиш, тегишли юридик маълумот ва суд тизимида тегишли вазифаларни бажариш малакасига эга бўлмаган киши судьялик лавозимига тайинланиши мумкин эмас.

Судьяларга лавозимни эгаллашнинг улар мажбурий равишда нафақага чиқадиган ёшгача ёки ваколатларининг муддати тугагунча кафолатланган муддат берилиши керак. Судьяларнинг ваколати муддати, муносиб рағбатлантирилиши пенсия таъминоти, ижтимоий ва жинсмоний суғурталаш шартлари, пенсия ёши, интизомий ёки ҳимоялаш механизмлари ва ишнинг бошқа шартлари қонунда белгиланган ва кафолатланган бўлиши керак. Хизмат пағонасида ўсиши ва судьяларнинг рағбатлантирилиши холис мезонларга, биринчи навбатда малака, касбий маҳорат ва тажриба каби мезонларга асосланиши керак. Судьялар судьялик унвонига номуносиб
хатти-ҳаракатлар, жиноят содир қилганлиги учун ёки ишга яроқли бўлмай қолганлиги туфайли эгаллаб турган лавозимидан озод қилинади. Барча ҳолатларда судьяларга нисбатан интизомий чоралар қуйидаги стандартларга жавоб бериши керак.

-судьяларга нисбатан шикоятни кўриб чиқиш ёки касб вакили сифатида содир қилган хатти-ҳаракатлари туфайли уларни интизомий жавобгарликка тортиш қонунчилик йўли билан аниқланиши керак. Судьяларга нисбатан ҳар қандай шикоятлар ва айбловлар тезкорлик билан ва адолатли тарзда кўриб чиқилиши зарур;

-уларга нисбатан интизомий чора кўриладиган ёки уларни ваколатларини тугаллашга ёки лавозимидан озод қилишга қаратилган жараёнларда судьялар ўз ишларини холисона кўриб чиқишини сўрашга ҳақли;

-судьялар “bona fide” содир қилинган суд хатолари, қонунни муайян тарзда шарҳланишига қўшилмагани ёки фақат уларнинг қарори апелляция инстанцияси томонидан бекор қилинганлиги ёки кўриб чиқиш учун юқори суд органига жўнатилганлиги учун лавозимидан четлатилиши ёки жазоланиши мумкин эмас.

Судлар ва судьялар холис бўлиши лозим. Холислик шуни англатадики, судлар ва судьялар кўриб чиқилаётган ишлардан манфаатдор бўлмасликлари, кўриб чиқилаётган иш ҳақида янглиш тассуротга эга бўлмаслиги керак ҳамда томонлардан бирининг манфаатларини кўзлаб иш юритмасликлари зарур. Холислик шуни англатадики, судьялар ўзлари кўриб чиқаётган саволлар бўйича фактларга асосланган ҳолда ва қонунга мос қарор қабул қилши керак, бунда бирор бир кимсадан ёки бир сабабга кўра чекловлар ва ўринсиз таъсирлар кўрсатилишига, рағбатларга, тазйиқларга, бевосита ва билвосита таҳдид ва аралашувчларга йўл қўймасликлари керак.

Холислик тамойил ўз хизмат вазифаларини бажариш пайтида судья одилни судловни амалга оширишга имкон бермайдиган ёки ўзининг холислигини обрўсизлантирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда ўз номзодига эътироз билдириш бўйича тегишли мажбуриятни юзага келтиради. Бундай ҳолларда судья ўз номзодига эътироз билдириши ва судда иштирок этишдан воз кечиши керак.

Судья иштирокчиларга бетараф бўлиши, балки шундай таассурот уйғотиши ҳам зарур. Улар фақат холисликни ҳам субъектив, ҳам объектив томонларига жавоб берган тақдирдагина холис деб ҳисобланиши мумкин. Судьяларнинг субъектив холислиги уларнинг кўриб чиқилаётган ишга нисбатан шахсий қарашлари билан белгиланади. Судьяларнинг объектив холислиги ушбу масала бўйича ҳар қандай шубҳаларга ўрин қолдирмайдиган судьялар корпусинининг холислигига доир етарли кафолатлар мавжудлигини англатади. Объектив холисликнинг исботи судья томонидан ўзининг холислиги бўйича ҳар қандай гумонга ўрин қолдирмайдиган тарзда етарли кафолатлар тақдим қилинишдан ташкил топади. Суд ва судьянинг холислигига учта муҳим кўрсаткич бўйича баҳо берилиши керак. Булар: суд процессининг бошқа босқичларида судьянинг роли; судья томонидан кўриб чиқилаётган иш юзасидан билдирган фикр-мулоҳазалари; ишни олиб бораётган судья аввал ҳам ушбу ишда бошқа вазифада иш олиб боргани билан белгиланади.

Юқоридаги келтириб ўтилган фармонларда кўрсатиб ўтилган чора-тадбирларни амалга оширилиши суд органларининг нуфузини ошириш, судьяларнинг чинакам мустақилигини таъминлаш ҳамда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишининг муҳим шартлари сифатида хизмат қилади.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди

тергов судьяси Ш.К.Каримов

 

 

Тафсия қилинганлар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига МИННАТДОРЧИЛИК «ANTIKORRUPSIYA» каналида «КЎЧМАС МУЛК КЎЧКАНИДА, ҲАҚИҚАТ ЎЧАДИ» рубрикасида «Ҳокимликдаги марҳумларнинг комиссияси», «Марҳумлар орқали тирикларни ҳуқуқдан маҳрум қилиш йўли», «Ёлғонлар ғолиб бўлди, ҳақиқат ғариб бўлди», «ЁЛҒОН ҲАҚИҚАТнинг устига минди» деб номланган серияли мақолалар эълон қилинган эди. Очиғи, бу қойдабузарликлар анча-мунча лавозимдаги, гуруҳдаги шахсларнинг қӱлидан келмаса керак. «Ҳақиқат эгилади, синмайди» деганидек, Нукус шаҳри, «Алмазар» МФЙ, 25-кичик туман, 164/1-уйнинг эгаси Сарсенбаева Гулайшанинг эри Аймбетов Тажетдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қабулларига кириб, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси прокурори номига такрор аризалар ёзганидан сӱнг, ҳурматли Президентимизнинг мурожаатларга нисбатан масъулиятни оширишга топшириғининг таъсирими, энди бошқача ёндашув бўлди.

СОХТА ҲУЖЖАТНИНГ 8 ЙИЛЛИК САРГАЗДОНЛИГИ Ерниязов Султанияз Ажиниязович 2003 йил апрелдан 2004 йил апрелга қадар Қорақалпоғистонда бўлмагани, ҳарбий хизматда эканлиги Қорақолпоғистон Республикаси мудофа ишлари бошқармасининг QK 0090319-сонли ҳарбий гувоҳномаси билан тасдиқланган. Шу даврда Нукус шаҳар ҳокимлигига тан бӱлган тасодиф юз беради. Унинг номига 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли ҳоким қарорининг 46-банди билан исмини янглишиб «Ерниязов Султамурат» деб ёзиб, хусусий турар жой қуриш учун Нукус шаҳри, Ақмангит гузори 3-ер ўрни ажратилган. Бундан ӱзининг вақтида хабари бӱлмаган. Сабаби, ҳокимиятга ер ӱрни сўраб ариза ҳам бермаган, тегишли тўловларни ҳам тўламаган. 23 йилдан буён на ариза, на тӱлов квитанциялари топилса. Кейин Нукус шаҳар ҳокимининг 2009 йил 11 май кунги №68/5-1-сонли қарорининг 27-банди билан муддати ўтиб кетганлиги сабабли 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли қарорининг 46-банди бекор қилиниб, ажратилган ер ўрни шаҳар заҳира ер фондига қайтариб олинган.