12 январь 2024 йилдаги ўтказилган семинарда Коррупцияга қарши курашиш бўлими бош мутахассиси Ҳ.Носиров томонидан кадастр тизимида коррупцияга қарши курашиш сиёсатининг мазмун-моҳияти, айни йўналишда қабул қилинган муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, коррупция иллати, унинг ҳуқуқий оқибатлари аниқ мисоллар ёрдамида тушунтирилиб, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларга имкон берувчи сабаб ва шароитларни бартараф этиш зарурлиги таъкидланди.
Дарҳақиқат, коррупция – жамият тараққиётига хавф туғдирувчи жиддий тўсиқ. Унга қарши курашиш эса энг муҳим вазифалардан бири бўлиб қолаверади.