ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИ ҚАРОРИНИНГ МАЗМУНИ ҲАҚИДА

Маълумки, фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари давлат божи ва ишни кўриш билан боғлиқ чиқимлардан иборат. Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддасига мувофиқ, давлат божи юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун олинадиган мажбурий тўлов ҳисобланади.

Фуқаролик ишлари бўйича давлат божини ундириш билан боғлиқ масалалар «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун, ушбу Қонун билан тасдиқланган «Давлат божи ставкаларининг миқдорлари» ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 13-бобига мувофиқ тартибга солинади. Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан, шунингдек, судлар томонидан қонун нормаларини бир хилда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш, фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиётида мавжуд камчиликларни бартараф қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан 2024 йил 16 декабрдаги 37-сон қарори қабул қилинди. Ушбу Пленум қарорида фуқаролик ишлари бўйича давлат божи қандай аризалардан ундирилиши аниқ белгилаб кўрсатиб ўтилди, яъни:

судларга бериладиган даъво аризалардан, алоҳида тартибда юритиладиган ишларга доир аризалардан, суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризалардан;

ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш ҳақидаги аризалардан;

ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалардан;

4) чет давлат судининг ҳамда чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳақидаги аризалардан;

корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан юзага келмайдиган қарорлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг шундай ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилган даъво аризаларидан;

апелляция, кассация ва тафтиш тартибидаги шикоятларидан:

а) судларнинг ҳал қилув қарорлари устидан;

б) иш юритишни тугатиш тўғрисидаги, даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги, суд жарималарини солиш тўғрисидаги ажримлар устидан;

в) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш ҳақидаги ишлар бўйича ажримлар устидан;

г) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалар бўйича ажримлар устидан;

д) чет давлат судининг ҳамда чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги аризалар бўйича ажримлар устидан;

ҳужжатларнинг дубликатларини ва кўчирма нусхаларини (шу жумладан, такрорий равишда бериладиган суд ҳужжатларининг кўчирма нусхаларини) берганлик учун. Шунингдек, Пленум қарорида ФПКнинг 396, 416 ва 41927-моддаларига асосан апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси судлари суд ҳужжатларини тўлиқ ҳажмда текшириб чиқиши шартлигидан келиб чиқиб, суд қарорларининг суд харажатлари қисмидан норози бўлиб берилган апелляция, кассация ва тафтиш шикоятлари бўйича давлат божи умумий асосларда тўланади, давлат божи билан боғлиқ масалалар бўйича чиқарилган ажримларга нисбатан берилган хусусий шикоятлар бундан мустаснолиги ҳақида тушунтириш берилган.

Қоидага кўра, давлат божи ва почта харажати ариза, даъво аризаси, шикоят (бундан буён — ариза) судга берилгунга қадар тўланади, қонун билан давлат божи тўлови бўйича бошқача тартиб белгиланган ҳоллар бундан мустасно (масалан, аризачи қонун билан давлат божини тўлашдан озод қилинган, суд томонидан давлат божи тўлови кечиктирилган ёки бўлиб-бўлиб тўлаш белгиланган ҳоллар).

Давлат божи тўланганлиги факти:

банк томонидан тўловчига берилган белгиланган шаклдаги тўлов ҳужжати (квитанция, тўлов топшириқномаси ва бошқалар);

белгиланган шаклда тўловни амалга оширган мансабдор шахс ёки давлат органи ва ташкилотнинг кассаси томонидан тўловчига берилган тўлов ҳужжати;

электрон тўлов тизимидан олинган маълумотлар билан тасдиқланади.

Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасига кўра, давлат божи қуйидаги ҳолларда умумий асосларда ундирилади:

қарши даъво аризалардан;

учинчи шахсларнинг ишга мустақил даъво талаблар билан киришганлиги тўғрисидаги аризалардан.

Ишга киришган даъвогарнинг ҳуқуқий ворисидан давлат божи, агар у даъвогар томонидан тўланмаган бўлса, умумий асосларда ундирилади. Бунда «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 7-моддасининг иккинчи қисми ва 8-моддаси қоидалари инобатга олиниши лозим. Пленум қарорига кўра, судга ариза давлат божи тўловисиз келиб тушганда, судья аризачи қонун билан уни тўлашдан озод қилинган-қилинмаганлигини текшириши шарт. Фуқаролик ишлари бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинган жисмоний ва юридик шахслар рўйхати «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 8-моддасининг биринчи қисмида белгиланган. Бунда «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасига кўра, 2020 йил 1 январга қадар қабул қилинган бошқа қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ва ушбу Қонунда назарда тутилмаган давлат божини тўлашдан озод қилиш ушбу ҳужжатларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар кучда қолиши инобатга олиниши лозим. Агар аризачи қонун ёки бошқа қонунчилик ҳужжатларига кўра давлат божини тўлашдан озод қилинмаган ва аризада уни тўлашни кечиктириш, камайтириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ҳақида илтимоснома мавжуд бўлмаса, шунингдек почта харажатлари тўланмаган бўлса, судья аризани қайтариш ҳақида ажрим чиқаради (ФПК 195-моддаси биринчи қисмининг 7-банди). Ажримда тўланиши лозим бўлган давлат божи, почта харажатлари суммаси кўрсатилиши ва ушбу камчилик бартараф қилинганидан сўнг такроран мурожаат қилиш имконияти мавжудлиги тушунтирилиши лозим.

Зулфия БАБАДЖАНОВА, Қорақалпоғистон Республикаси судининг судьяси

Тафсия қилинганлар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига МИННАТДОРЧИЛИК «ANTIKORRUPSIYA» каналида «КЎЧМАС МУЛК КЎЧКАНИДА, ҲАҚИҚАТ ЎЧАДИ» рубрикасида «Ҳокимликдаги марҳумларнинг комиссияси», «Марҳумлар орқали тирикларни ҳуқуқдан маҳрум қилиш йўли», «Ёлғонлар ғолиб бўлди, ҳақиқат ғариб бўлди», «ЁЛҒОН ҲАҚИҚАТнинг устига минди» деб номланган серияли мақолалар эълон қилинган эди. Очиғи, бу қойдабузарликлар анча-мунча лавозимдаги, гуруҳдаги шахсларнинг қӱлидан келмаса керак. «Ҳақиқат эгилади, синмайди» деганидек, Нукус шаҳри, «Алмазар» МФЙ, 25-кичик туман, 164/1-уйнинг эгаси Сарсенбаева Гулайшанинг эри Аймбетов Тажетдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қабулларига кириб, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси прокурори номига такрор аризалар ёзганидан сӱнг, ҳурматли Президентимизнинг мурожаатларга нисбатан масъулиятни оширишга топшириғининг таъсирими, энди бошқача ёндашув бўлди.

СОХТА ҲУЖЖАТНИНГ 8 ЙИЛЛИК САРГАЗДОНЛИГИ Ерниязов Султанияз Ажиниязович 2003 йил апрелдан 2004 йил апрелга қадар Қорақалпоғистонда бўлмагани, ҳарбий хизматда эканлиги Қорақолпоғистон Республикаси мудофа ишлари бошқармасининг QK 0090319-сонли ҳарбий гувоҳномаси билан тасдиқланган. Шу даврда Нукус шаҳар ҳокимлигига тан бӱлган тасодиф юз беради. Унинг номига 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли ҳоким қарорининг 46-банди билан исмини янглишиб «Ерниязов Султамурат» деб ёзиб, хусусий турар жой қуриш учун Нукус шаҳри, Ақмангит гузори 3-ер ўрни ажратилган. Бундан ӱзининг вақтида хабари бӱлмаган. Сабаби, ҳокимиятга ер ӱрни сўраб ариза ҳам бермаган, тегишли тўловларни ҳам тўламаган. 23 йилдан буён на ариза, на тӱлов квитанциялари топилса. Кейин Нукус шаҳар ҳокимининг 2009 йил 11 май кунги №68/5-1-сонли қарорининг 27-банди билан муддати ўтиб кетганлиги сабабли 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли қарорининг 46-банди бекор қилиниб, ажратилган ер ўрни шаҳар заҳира ер фондига қайтариб олинган.